Чемпионларга 600 млн сўмдан пул мукофоти, Equinox автомобили ва медал топширилди
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидa чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон жамоаси Тошкентга қайтиб келди.
Уларни тантанали кутиб олиш маросимида бош вазир Абдулла Арипов иштирок этиб, президент табригини етказди ва мукофотларни топширди.
Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов 600 млн сўмдан пул мукофоти, Equinox автомобили ҳамда «Ўзбекистон ифтихори» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, 200га яқин жамоа ичида 31-ўринни қўлга киритган аёллар жамоаси аъзолари — Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Мафтуна Бобомуродова ва Афруза Ҳамдамова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter