Чет элликлар учун Туркияда ишлаш енгиллашади
Туркияда хорижликларнинг расмий рухсатномасиз ишлашларини енгиллаштиришга қаратилган қонунчилик нормаси кучга кирди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News газетаси хабар берди.
Янгилик биринчи навбатда хорижлик тадқиқотчилар, спортчилар ва фермерларга тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда мавсумий ишларда банд бўлганлар меҳнат лицензиясини олти ойгача кечиктириб олишлари мумкин. Спортчилар эса лицензиясини иш берувчи билан тузилган шартнома муддати тугагунича олишса бўлади.
Университет талабалари ва давлат муассасаларининг битирувчилари рўйхатдан ўтишни расмийлаштиришни икки йилга кечиктириш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, фаолият доираси сертификатланган туристик корхоналарга кирмайдиган ярмаркалар ва циркларда ишлайдиган шахсларга ҳам рўйхатдан ўтмаслик бўйича олти ойлик имтиёз берилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter