Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чигирткага қарши кураш тадбирлари давом этмоқда

Чигирткага қарши кураш тадбирлари давом этмоқда

Чигирткага қарши кураш тадбирларини зарарли чигиртка 3-4 ёшида бўлганида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу зараркунанда қанот чиқаргунигача булган фаза. Сабаби чигиртка қанот чиқарганидан сўнг бир кунда камида 50-60 километр масофани босиб ўтиши ва йўлида учраган барча яшилликни еб битириши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳудудларида тунги кимёвий ишлов бериш тадбирлари тонгга қадар олиб борилиб, бугунги кунда саксовул букур чигирткаси бартараф этилмоқда.

Муҳим эслатма: саксовул букур чигирткаси қишлоқ хўжалиги экинлари, яйловларга хавф туғдирмайди!

Бу турдаги тўда ҳосил қилувчи чигирткалар саксовул билан озиқланади. Ҳашарот сақсовулзорларга зарар етказмаслигини таъминлаш  мақсадида кимёвий тадбирлар мониторинг асосида олиб борилмоқда.

Алоҳида эътибор трансчегаравий ҳудудларга қаратилиб, қўшни давлатлардан зарарли ҳашарот кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Чиширтка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари томонидан чегарадош вилоятларда туну кун назорат тадбирлари олиб бориляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг