Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда уч йигитнинг ўйламай қилган ишидан бир ўсмир ҳалок бўлди

Чинозда уч йигитнинг ўйламай қилган ишидан бир ўсмир ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 1 январь куни тахминан соат 16:30 ларда 20 ёшли Х.Э., С.А. ва Б.М.лар бир гуруҳ бўлишиб, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани, Сарбозор кўчасида 60 см узунликдаги темир труба ичига қўл бола усулда магма ва олтингугурт аралашмасини жойлаштириб, ёқишади.

Ушбу темир труба 8-синф мактаб ўқувчиси С.Ғ.га бориб тегиши оқибатида у тан жароҳати олади ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилади. Афсуски С.Ғ.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у шифохонада вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501–моддаси 3-қисми «в» банди (одам ўлишига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг