Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиноздаги мактаб-интернат ва Бахт шаҳридаги махсус мактабда компьютер синфлари очилди (видео)

Чиноз туманидаги 5-сон қиз болалар мактаб-интернати ҳамда Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус мактабида компьютер синфларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар таълим тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббусини ҳаётга жорий этиш ишлари республиканинг барча ҳудудларида устувор вазифа сифатида амалга ошириб келинмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган учинчи ташаббус – «Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланиш» бўйича тадбирлар доирасида республикадаги барча шаҳар ва туман марказларида босқичма-босқич Рақамли технологиялар ўқув марказлари, шу билан бирга, Ҳалқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаблардаги компьютер синфларида ахборот технологиялари бўйича тўгараклар такшил этилмоқда.

Учинчи ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги «Ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 12 июль куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 5-сон қиз болалар мактаб-интернати ҳамда Сирдарё вилояти Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус мактабида янги жиҳозланган компьютер синфларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда нутқ сўзлаган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев ушбу ўқув-тарбия муассасаларида юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган замонавий компьютер синфларининг  ташкил этилиши, ёшларнинг технологияларни чуқур ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиши мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасида чуқур билим ва малакага эга соҳа мутахассисларининг янги авлоди етишиб чиқишига замин яратади, – дея таъкидлади. 

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 5-сон қиз болалар мактаб-интернати ҳамда Сирдарё вилояти, Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус мактабида АКТ вазирлиги томонидан компьютер синфлари ташкил этилиб, замонавий компьютерлар билан жиҳозланди ҳамда оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернет тармоғи ташкил этилиб, ZiyoNET таълим тармоғига уланди. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилишлари учун алоҳида сўзлашув хоналари ташкил этилди.

Очилиш маросимидан сўнг, тарбияланувчилар ўртасида электрон компьютер спорти ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалар улашилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг