Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда бир боғчанинг 36 ходими ойлик олмагани аниқланди

Чирчиқда бир боғчанинг 36 ходими ойлик олмагани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 15 мартдан 15 майга қадар «Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган, дея хабар берди Xabar.uz манбаси.

Хусусан, Чирчиқ шаҳар адлия бўлими томонидан Чирчиқ шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5-боғчанинг 36 нафар ходими мазкур мактабгача таълим ташкилоти қайта таъмирланаётгани сабабли ходимларнинг ёзма розилигисиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқариб юборилган, уларнинг бекор туриб қолган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

Чирчиқ шаҳар адлия бўлими томонидан ходимлар манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига ариза киритилиб, 36 нафар ходимнинг тўланмай қолган жами 261 млн. сўм ўртача ойлик иш ҳақлари ундириб берилган.

Шунингдек:

  • Сардоба туманидаги Пахтаобод касб-ҳунар мактабида ишловчи фуқаронинг ҳар ойлик устама пуллари тўлаб берилмаяпти;
  • Давлат буджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларнинг нотўғри қўлланилгани сабабли мактабларнинг кадрлар бўйича инспекторларига 60 млн. 219 минг сўм иш ҳақи тўланмай қолган;
  • соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг манфаати юзасидан 930 та тақдимнома, 1447 та огоҳнома, 162 та маъмурий ва 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ҳамда судларга 1766 та 7 189,52 млн. сўмлик даъво аризалари киритилган.

Натижада тақдимномаларга асосан, 5 240 млн. сўм маблағлар соҳа ходимларига ундириб берилди. Шунингдек, 383 та ҳужжат бекор қилиниб, 398 та шахс интизомий, 33 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг