Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари чиройли рақам ишқибози
2017 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон товар-хомашё биржаси порталида чиройли авторақамларини сотиш бўйича янгича тизим йўлга қўйилганди. Ўтган давр мобайнида 1780 дан ортиқ автомашина давлат рақамлари 31 миллиард сўмга сотилган. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида ИИВ ЙҲХБ вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда «Sputnik».
Чиройли авторақамлар харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинацияси билан фарқ қилади. Масалан, (01) C 777 AB, (01) C 700 AB ёки (01) C 001 авторақамлар.
Энг фаол харидорлар — Тошкент ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари бўлишди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Фарғона вилоятларида ҳам онлайн-аукционларга юқори қизиқиш кузатилган.
Аукцион савдо жараёнида харидорлар исталган миқдорда буюртмалар бериши мумкин. Таклиф этилаётган нарх энг охирги нархдан баланд бўлиши керак. Автомашина рақамлари сотилишидан олинган маблағлар давлат бюджетига тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter