Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чорсуда тиланчилик қилган жиззахлик аёл уй-жой ва иш билан таъминланди

Чорсуда тиланчилик қилган жиззахлик аёл уй-жой ва иш билан таъминланди

Бир қанча вақт муқаддам «Фейсбук»даги «Maslahat.uz» гуруҳида «Ақида Ҳанум» исмли фойдаланувчи Чорсудаги Кўкалдош мадрасаси ёнида тиланчилик қилаётган аёл муаммосини кўтариб чиқди.

Маълум қилинишича, ўзининг тўрт нафар боласи билан Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан келган Шоҳида исмли аёл тиланчилик билан пул топишга мажбур. Болаларнинг энг каттаси — 8-10 ёшларда бўлса, энг кичкинаси эмизикли гўдак.

Фото: «Фейсбук» / «Maslahat.uz»

Пост муаллифи ушбу муаммони кўтариб чиққан, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилди. Ва табиийки, бу мутасаддилар эътиборидан ҳам четда қолмади.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси тез орада ушбу муаммога эътибор қаратди ва бир неча кун ичида унга ечим топилди.

Фото: «Фейсбук» / «Maslahat.uz»

Аёл Жиззах вилоятининг Пахтакор туманига олиб борилди. Ҳокимлик кўмагида уй-жой, иш ҳамда ёрдам пули билан таъминланди.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Воқеалар тафсилоти ҳақида кейинроқ батафсил маълум қиламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг