Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чорвачиликни ривожлантиришда Франция тажрибаси қўлланади

Чорвачиликни ривожлантиришда Франция тажрибаси қўлланади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқотида гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш масаласи ҳам кўтарилди.

Қайд этилишича, келгуси йилда четдан 100 минг бош қорамол ва 200 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерида чорвачиликни йўлга қўйиш учун 20 сотихгача жойда енгил конструкцияли бино қуришга рухсат берилади. Импорт қилинган наслдор қорамол ва бир кунлик жўжа учун субсидия ажратиш тартиби яна 5 йилга узайтирилади.

Чорвачилик лойиҳалари учун кейинги йил Жаҳон банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан олиб келинган ресурслар ҳисобидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу маблағлар чорвадорларга 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 17 фоиздан берилади.

Бунга қўшимча JICAдан 150 миллион доллар, Осиё тараққиёт банкидан 60 миллион доллар жалб қилинади. Бу маблағларни самарали ишлатиб, келгуси йилда 5 триллион сўмлик 1 мингта лойиҳани ишга тушириш, Франция тажрибаси асосида 167 та туманда 340 та гўшт ва сут йўналишидаги 50-60 бошли кичик чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг