«Click» орқали «қилиқ» қилган шоввоз жавобгарликка тортилди
Хоразм вилояти, Шовот туманида пластик карточкадан «пул ечиб» ўғирлаган фуқаро жавобгарликка тортилди.
Аниқланишича, қирқни урган Каримбой И. «Click» дастури орқали М.Я.нинг пластик карточкасидан бир неча марта ўзининг пластик карточкасига хуфиёна тарзда пул ўтказган. У бу қинғир ишини 2019 йилнинг август ойидан бери бир неча марта амалга ошириб, ўзганинг жами 1 250 000 сўмини ечиб олган.
Пластик картасидаги пулларнинг баракаси учаётганидан шубҳаланган М.Я. ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилади. Текширув натижасида Каримбой И.нинг «Click» орқали қилаётган «қилиқ»лари фош бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг «Xabar.uz» мухбирига маълум қилишича, Каримбой И.нинг иши кўриб чиқилиб, унга қонуний чора кўрилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter