COVID-19 ва мигренда бош оғриғи қандай фарқ қилади?
COVID-19ни ўтказганларнинг бошида оғриқ ва нохуш ҳислар тузалгандан бир ой кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор, олий тоифали невролог Татьяна Вон «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида айтиб ўтди.
«Коронавирус инфекциясида бу мигрендаги оғриқларга ўхшамайди, чунки бошнинг ярми оғримайди. Ҳар қандай юқумли касалликда бўлгани каби, у вирус ёки бактерия бўладими, кўпинча оғриқлар кечиктирилган характерга эга бўлиб, бир ойда кузатилади», — дея тушунтирди невролог.
Унинг сўзларига кўра, коронавирусдан кейин бош оғриғи мигрендан фарқ қилади, чунки улар эмоционал бўёқ, масалан, қўрқув билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter