COVID-19 вакцинасининг яроқлилик муддати маълум қилинди

«Гам-КОВИД-Вак» вакцинасининг тиббий қўлланилиши бўйича йўриқномасига кўра, унинг яроқлилик муддати ярим йилни ташкил этади. Бу ҳақда 20 август куни «РИА Новости» хабар берди.
«Яроқлилик муддати олти ой», — дейилади ҳужжатда. Препарат ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, унинг қўлланилиши қатъий назорат остида бўлади.
Коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг нохуш таъсирларига эт увушиши, тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, иштаҳа пасайиши ва аллергик реакциялар киради. Қатор вазиятларда кўнгил айниши, иштаҳа пасайиши, регионар лимфа тугунлар катталашиши кузатилади.
Аввалроқ Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини юқори баҳолаб, унинг хавфсизлигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter