Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ҳам жуда иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳам жуда иссиқ бўлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 26-28 июль кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Қайд этилишича, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво кам булутли ва жуда иссиқ бўлади. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 38-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечалари 25-27 даража, кундуз кунлари 39-42 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг