Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгариб туради

Дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгариб туради

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлади.

Эртага кириб келиш фронти шарққа силжийди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг жанубий ва марказий туманларида кечаси ва эрталаб об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8° илиққача пасайиши кутилмоқда.

28-29 январда салқин ҳаво массаларининг кириб келишида республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача, 29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни республика бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ атрофида бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 28-29 январда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, 30 январда ёғингарчилик кутилмайди. 28-31 январда республиканинг тоғли ҳудудалрида қор кўчиши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг