Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай ўзгариши мумкинлиги айтилди
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчилик кутилмайди.
Ўтган ҳафта ёмғирли бўлди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, охирги 2 кун ичида деярли ҳамма жойда вақти-вақти билан энг жадал ёмғирлар ёғди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кучли бўлади.
Ҳудуднинг катта қисмида бугун кундуз куни ёмғир ёғиши давом этади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида бироз ёғингарчилик фақат айрим жойларда бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир фақат эрталаб ёғади.
Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуқгача бўлади, кундуз куни эса ҳаво 7-12 даража илиқгача исийди.
Бугун пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи шанба куни 8-10 даража илиқ, якшанба куни 10-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17-18 феврал кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда дам олиш кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter