Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарё ўзанларидан қум-шағал қазиш учун қандай рухсат олинади?

Дарё ўзанларидан қум-шағал қазиш учун қандай рухсат олинади?

Фото:«Xabar.uz»

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштиркида брифинг ўтказилди.

Унда аҳолининг саволларига жавоб қайтарилди.

Дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олиш учун кимдан қандай тартибда рухсат олинади? Тўлови ҳам борми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган «Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан заруратга кўра олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати шакллантирилади.

«Хавфсиз дарё» ДУК беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.

Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.

Давлат экологик экспертизаси органлари эса йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича хулосасини тайёрлайди ва «Хавфсиз дарё» ДУК вакилига ишончнома асосида топширади.

Тадбиркорлик субъектлари ўттиз иш куни мобайнида аукционда иштирок этишга электрон шаклда ариза топширади ҳамда электрон аризада қайд этилган лот рақами ва номи бўйича электрон савдолар очилган куни бир иш куни мобайнида аукционда қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг