Давлат органларида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан 2017 йилнинг ўтган 12 ойи давомида 25 та давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар мобайнида Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар ҳамда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан жами 609 та банддан иборат хулоса ва таклифлар давлат органларига тақдим этилган. Шу билан бир қаторда, аниқланган бир қанча камчиликлар давлат органлари томонидан ўрганиш даврида бартараф этилган.
Шунингдек, мазкур хулоса ва таклифлар бўйича давлат органлари томонидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда унда белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ҳамда сифатли бажарилиши Инспекция томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter