Давлат солиқ қўмитаси журналистларни ишга таклиф қилади
Давлат солиқ қўмитаси, қўмитанинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий давлат солиқ бошқармаларидаги қуйидаги бўш иш ўринларига малакали журналистларни ишга таклиф қилади.
|
Бўш лавозим мавжуд солиқ органи |
Вакант лавозимлар |
Мурожаат учун телефонлар |
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
(0-371) 244-97-22, (0-371) 244-98-27 0-371) 202-32-82 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи |
(0-361) 222-48-82, (0-361) 222-82-57 |
|
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи |
(0-436) 220-60-90, (0-436) 223-53-71 |
|
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
||
|
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
(0-366) 234-15-96, (0-366) 234-42-36 |
|
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи |
(0-376) 221-72-39, (0-376) 223-29-64 |
|
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
||
|
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
(0-371) 150-49-72, (0-371) 150-49-86, (0-371) 150-49-53 |
|
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
(0-373) 241-70-80, (0-373) 241-70-81, (0-373) 241-70-60 |
|
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси |
(0-362) 223-11-09, (0-362) 223-10-10 |
|
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси |
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи |
(0-371) 140-32-48, (0-371) 244-52-60, (0-371) 140-32-95 |
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий маълумотли журналист;
- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
- солиққа оид қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказа олиш қобилиятига эга бўлиш;
Вазифалари:
- солиқ қонунчилиги ва давлат солиқ хизмати органлари фаолияти билан боғлиқ теле, аудио, видеоматериаллар, роликлар, туркум мақолалар тайёрлаш ҳамда интернет сайтлари, матбуот нашрлари, радио ва телеканаллар орқали эълон қилиш;
- оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжуманлари, турли семинарлар, солиқ қонунчилигини тарғиб этувчи тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатларини ташкиллаштириш;
- оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатларига ўз вақтида ҳамда сифатли жавоб қайтариш;
- давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, солиқ маъмурчилигини мунтазам такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ойлик иш ҳақи, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тўловлар:
- ойлик иш ҳақи — 3 млн. сўмдан бошланади (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари);
- махсус унвон ва тизимдаги кўп йиллик хизмати учун қўшиб бориладиган махсус устамалар;
- умумхалқ байрамлари ва чорак якунлари бўйича мукофот пуллари;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз қарз ажратиш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter