Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат тадбирларида озиқ-овқат истеъмолининг тегишли меъёри белгиланади

Давлат тадбирларида озиқ-овқат истеъмолининг тегишли меъёри белгиланади

Жорий йил 31 майдаги Президентнинг тегишли қарорига асосан умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида «Оқилона истеъмол» дастури ишлаб чиқилади.

Мазкур дастур 2023 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

  • давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
  • умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
  • аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;
  • исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш ва назорат механизмларини ўнатиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг