Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат ташкилотларида гендерга оид аудит текширувлари ўтказилади

Давлат ташкилотларида гендерга оид аудит текширувлари ўтказилади

Қонун (ЎРҚ–809, 15.12.2022 й.) билан «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шунга кўра, қонунга қуйидаги янги тушунчалар киритилди:

- гендерга оид аудит – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашувни ўрганиш ва баҳолаш;

- гендерга доир комплекс ёндашув – давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолиятини, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришни хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш;

Гендерга оид аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбатини ўрганиш;

- давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятини гендерга доир комплекс ёндашув асосида ташкил этганлиги ҳолатини ўрганиш;

- хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш;

- хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Гендерга оид аудит тасдиқланган уч йиллик режага асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг