Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар жорий этилади

Давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар жорий этилади

Жорий йил 18 июнь куни Ҳукуматнинг 371-сонли «Яшил» давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат харидларини амалга оширишда «яшил» давлат харидлари тизими жорий этилади ҳамда «яшил» давлат харидлари улуши 2030 йилгача босқичма-босқич 30 фоизга етказилади.

2026 йил 1 январдан давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади.

Бунда:

  • экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
  • иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди.

Бундан ташқари, давлат буюртмачиларининг 2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда «яшил» давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказиши, ушбу кўрсаткични ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг