Давлатнинг атроф-муҳит муҳофазасига оид конституциявий мажбуриятлари ошяпти
![Давлатнинг атроф-муҳит муҳофазасига оид конституциявий мажбуриятлари ошяпти](http://static.xabar.uz/crop/3/6/720_460_95_3671116202.jpg)
Янги таҳрирдаги Конституцияда атроф-муҳит муҳофазасига оид давлатнинг конституциявий мажбуриятлари 3,5 баробарга, яъни 4 тадан 14 тага ошмоқда.
Жумладан, «Экологик ҳуқуқ» тушунчаси илк бор боб даражасида киритиляпти ҳамда ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитда яшаш, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда.
Шунингдек, давлат шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади ҳамда шаҳарларнинг бош режалари халқ билан бамаслаҳат ишлаб чиқилиб жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши ҳуқуқи жорий этилади.
Давлат Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун қулай атроф-муҳитни таъминлаш мажбуриятини олади. Табиий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш тартиби ўрнатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter