Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳли-Москва йўналишидаги самолёт Тошкентга фавқулодда қўндирилди

Деҳли-Москва йўналишидаги самолёт Тошкентга фавқулодда қўндирилди

Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди.

Uzbekistan airports берган хабарга кўра, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳли-Москва йўналиши бўйича учаётган AFL233 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширган.

«Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Тошкент аэропортига қўнди», – дейилади хабарда.

Фавқулодда қўнишга кўричак (аппендицит) хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлган.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг