Денис Истомин Испаниядаги турнир саралаш босқичининг финалига чиқди
![Денис Истомин Испаниядаги турнир саралаш босқичининг финалига чиқди](http://static.xabar.uz/crop/1/5/720_460_95_1599482169.jpg)
Ҳамюртимиз Денис Истомин Испанияда соврин жамғармаси 67 960 еврони ташкил қилувчи ATP Segovia Challenger турнирида иштирок этмоқда. Ўзбекистонлик теннисчи ўз иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади.
24 июл куни Истомин саралашнинг 1/2 финалида бразилиялик Уилсон Лейтега қарши кортга чиқди. Икки соату 52 дақиқа давом этган қийин баҳсда Денис рақибини 5/7, 7/5, 7/5 ҳисобида мағлуб этди. Истомин 15та эйс амалга оширган бўлса, Леите фақат бир марта бунга муваффақ бўлди.
Айни пайтда теннисчимиз ATP рейтингида 449, Уилсон эса 499-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Денис асосий тўр учун сўнгги саралаш баҳсида германиялик Элмар Эжуповичга қарши майдонга тушади.
ATP рейтингида 386-ўринни эгаллаб турган германиялик теннисчи саралаш босқичи ярим финалида бразилиялик Томас Беллуччини 6/7(8), 7/6(5), 7/6(5) ҳисобида мағлуб этди.
Денис Истомин - Элмар Эжупович учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланиши кутилмоқда.
Денисга омад ва бундан кейин ҳам яхши натижалар тилаб қоламиз!
Маълумот учун: «Ўзмиллийбанк» АЖ 2020 йилдан буён Ўзбекистон теннис федерациясининг бош ҳомийси бўлиб, ушбу спорт турини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. «Ўзмиллийбанк» ҳомийлигида теннисчиларимиз тобора кўпроқ ғалаба қозонишга ёрдам берадиган ишончли қўллаб-қувватлашга эга бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter