Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатларнинг ўртача ёши ва миллати ҳақида маълумот берилди

Депутатларнинг ўртача ёши ва миллати ҳақида маълумот берилди

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш аввалида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов яқинда бўлиб ўтган сайловлар борасида Қонунчилик палатасига ахборот бериб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов қонун талаблари ва халқаро сайлов стандартларига мос тарзда, юксак уюшқоқлик ва сиёсий партиялар рақобати остида ўтказилди.

Cайловлар натижасида қонунчилик палатасига ўтган депутатларнинг ўртача ёши 46 ёшдан иборат. Улардан 51 нафари илк марта сайланди.

32 нафар депутат фан ва таълим соҳасида фаолият олиб борса, яна 21 депутат ҳуқуқшунослардан иборат. Шунингдек қонунчилик палатаси таркибида бошқа соҳа вакиллари ҳам бор.

Сайлов натижасида Қонунчилик палатасига ўзбек миллатига мансуб депутатлар билан бир қаторда қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, корейс миллатига мансуб депутатлар сайланди.

Сайлов тарғиботи доирасида 40 мингдан зиёд материаллар эълон қилинди», — дейди Марказий сайлов комиссияси раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг