Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дилором Тошмуҳаммедова доимий асосда ишловчи сенатор бўлади

Дилором Тошмуҳаммедова доимий асосда ишловчи сенатор бўлади

Фото: «Kun.uz»

Дилором Тошмуҳаммедова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳукумат ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП матбуот хизмати маълум қилишича, Дилором Тошмуҳаммедова бундан буён доимий асосда ишловчи сенатор сифатида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дилором Тошмуҳаммедова 2001-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2005-2008 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Биринчи котиби сифатида фаолият юритган. 2008-2014 йилларда Қонунчилик палатаси Спикери сифатида фаолият олиб борган.

Бундан ташқари, Дилором Тошмуҳаммедова Ўзбекистон Республикаси президентлиги номзоди кўрсатилган ягона аёл номзод ҳисобланади.

У 2019 йилда бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган ва Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланганди. 2020 йил 17 январь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлисида эса сенатор этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг