Дмитрий Медведев НАТОга таҳдид қилди
Агар НАТО Украинани Patriot комплекслари билан таъминласа, улар Россия қуролли кучларининг нишонига айланади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram каналида ёзди.
«Агар НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шаъма қилганидек, альянс Украинани Patriot комплекслари билан таъминласа, улар Қуролли кучларимизнинг нишонига айланади», – дейди Медведев.
Шунингдек, Медведев НАТО ортиқ дунёга керак эмаслигини, у инсоният олдида тавба қилиш ва йўқ қилиниши кераклигини айтган.
«Цивилизациялашган дунё бу ташкилотга муҳтож эмас. У инсоният олдида тавба қилиши ва жиноий ташкилот сифатида йўқ қилиниши керак».
Маълумот учун, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянси вакиллари Украинага Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилаётганини маълум қилган эди. Унинг қўшимча қилишича, Киевга доимий равишда қурол етказиб бериш Украинада тинчликка эришишнинг ягона йўли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter