Доллар курси ўсишдан тўхтамаяпти

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 28 майидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси +24,99 сўмга ошиб, бир доллар нархи 8485,91 сўмга етди.
Бу ҳафтада евро курси ҳам қимматлади (+66,92) ва 9505,92 сўм этиб белгиланди. Россия рубли бироз ошиб (+0,46), 131,52 сўм бўлди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter