Доналд Трамп Ким Чен Ин билан учрашмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашмоқчи. Трампнинг журналистлар билан учрашувини Оқ уйнинг YouTubeдаги расмий канали трансляция қилди.
Трамп бир қатор янги фармонларни имзолаш маросимида журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, ўз режалари ҳақида маълум қилди.
«Бир куни у билан учрашамиз. Бу режамда бор», — Трамп КХДР ва Ким Чен Инга ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
У Ким Чен Ин билан муносабатлари жуда созлигини, уни бошқалардан кўра яхшироқ билишини айтди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён билан учрашувида Вашингтон КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги зиддиятни юмшатиш устида ишлашини айтганди.
Маълумот учун: 2018 йил июнида Сингапурда тарихда биринчи марта АҚШ-КХДР саммити ўтказилганди. Доналд Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви якунида қўшма ҳужжат қабул қилинганди. Ўшанда Пхенян Вашингтон томонидан хавфсизлик кафотлатланиши эвазига ядросизланиш мажбуриятини олганди.
2019 йил февралида Ханой (Ветнам)да иккинчи саммит ўтказилган. Трамп ва Ким бир нечта, жумладан юзма-юз учрашувдан сўнг, бир тўхтамга келиша олмаган ва қўшма ҳужжатга имзо чекишмаган.
2019 йил 30 июнида КХДР ва Корея Республикаси чегарасидаги демилитаризация зонасида Трамп ва Ким Чен Ининг учинчи учрашуви бўлиб ўтган. 2019 йил 5 октябрида АҚШ ва КХДР вакиллари Швецияда ишчи даражада учрашишган, аммо музокаралар самара бермаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter