Хусусий тартибда ҳам тиббий мақсадларда донор қонини тўплашга рухсат берилади
Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга оширишга рухсат беришга доир қонун лойиҳаси маъқулланди.
Ушбу муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжи, айниқса сифатли қон компонентларига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бораётгани таъкидланди.
Шу нуқтаи назардан қонунчиликка донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга оширишга бўлган тақиқни бекор қилиш, яъни ушбу соҳа давлат монополиясидан чиқарилаётгани таъкидланди.
Ўз навбатида қон ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлашнинг қатъий ва ўзгармас махсус стандартлари бўлиши шартлиги, бу айниқса бугунги кунда қон билан юқадиган турли касалликларнинг мавжудлиги фонида ниҳоятда муҳим экани айтиб ўтилди.
ССВнинг соҳага хусусий секторни жалб қилишда бир қатор тегишли масалаларни ҳал қилиши лозимлиги таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter