Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дори воситаларини маркировкалаш дорихоналарни сохта маҳсулотлардан тозалайди

Дори воситаларини маркировкалаш дорихоналарни сохта маҳсулотлардан тозалайди

2022 йил 31 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида товар гуруҳини маркировкалаш бўйича йўлга қўйилган «Дори воситалари ва тиббий буюмлар» тажриба лойиҳаси якунига етди. Унда хориж фармацевтика компанияларининг 46та ваколатхонаси, 27та маҳаллий ишлаб чиқарувчи ихтиёрий равишда иштирок этди. «NIKA PHARM» МЧЖ фармацевтика компаниясининг ишлаб чиқариш бўйича директори Шерзод Карабаев лойиҳадаги иштироки ва маркировкалаш тизимининг фойдали томонлари хусусида интервью берди.

- Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш нима учун керак?
– Энг аввало, дориларни сохталаштириш ва уларнинг контрабандасига қарши кураш учун керак. Сир эмаски, сохта маҳсулот ёки фойдасиз бўлади, ёки мижоз саломатлигига зарар етказиб қўйиши мумкин. Шунинг учун биз, истеъмолчи саломатлигини қўллаб-қувватлаши керак бўлган ишлаб чиқарувчилар, Ўзбекистон ҳудудида рақамли маркировкалаш тўғрисидаги янгиликни катта қувонч билан кутиб олдик ва дарҳол лойиҳада иштирок этиш истагимизни билдирдик. Маркировкадан виждонли ишлаб чиқарувчилар манфаатдор, NIKA PHARM эса ўз фаолиятининг бошиданоқ барча ишлаб чиқариш стандартларига амал қилади. Биз юртимиз фармацевтика соҳасида биринчи бўлиб немис халқаро компанияси TUV Turinger нинг ISO 9001:2008 стандарти версияси бўйича сертификатни қўлга киритдик. Биринчилардан бўлиб GMP миллий стандарти бўйича сертификациядан ўтдик ва ISO 9001: ISO 14001: ISO 45001: ISO 22000: сифат менежменти тизимининг янги халқаро талабларига жавоб беришимизни мунтазам равишда тасдиқлаб келмоқдамиз.

Маркировкалаш заруриятининг иккинчи сабабларидан бири – у ҳар бир товар бирлиги йўлини назорат қилиш, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва транзакция харажатларини қисқартириш имконини беради. Мижозлар эса маркировкалаш туфайли асл препаратларни харид қилаётганлари ва унда ишлаб чиқарувчи баён этган самара мавжудлигига ишонч ҳосил қилишади.

- Ишлаб чиқариш жараёнига ўзгаришлар киритиш, янги дастурлар, ускуналарни тадбиқ этишга тўғри келганми?
– Ҳа, бироз модернизациялашга тўғри келган – ўтган йилнинг ноябрь ойида АР-30 агрегацияси станцияси, декабрь ойининг ўрталарида AMK 101.1 сериализациясини ўрнатдик. Маркировкаланган дори воситаларининг биринчи партиясини ишлаб чиқардик, бир неча препаратларни Миллий каталог тизимида рўйхатдан ўтказдик, ҳозир ДВ макетларини ўзгартириш ва тасдиқлаш ишлари олиб борилмоқда, олдинда эса макетларни ўзгартириш ишлари турибди, чунки NIKA PHARM компаниясида ДВнинг жуда катта ассортименти мавжуд.

- Лойиҳа ташкилотчиси – маҳсулотни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖдан ёрдам олдингизми ва у нимадан иборат бўлди?
– Ҳа, «CRPT TURON» мутахассислари бизни намунавий лойиҳанинг барча босқичларида қўллаб-қувватладилар. Улар бизга маркировкалашнинг бепул кодларини тақдим этишди, битта ишлаб чиқариш линиясида маҳсулотларни рақамли маркировкалаш учун зарур ускуналар ва дастурий таъминотни йўлга қўйишди, шунингдек, ходимларимизни улардан фойдаланишга ўргатишди.

- NIKA PHARM маҳсулотига кодларни қўйишни синовдан ўтказдингизми?
- Тажриба доирасида 40 мингга яқин Data Matrix кодларини олдик. Миллий каталог тизимида биз ишлаб чиқарадиган препаратларнинг 4та карточкаси тўлдирилган.

- Сизнингча ASL BELGISI рақамли маркировкалаш тизимининг афзаллиги нимада?
– Тизим брендни сохталаштиришдан ҳимоя қилиш, даромадни ўстириш ва ишни омборхона ҳисоби тизими ёрдамида оптималлаштиришга ёрдам беради. Эскирган вазифалар камроқ бўлади, бироқ логистика самарадорлиги ошади, истеъмолчи эса маҳсулот сифатига кўпроқ ишона бошлайди ва бу савдо ҳажмининг ўсишига ёрдам беради. NIKA PHARMдагилар маркировкалаш ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, истеъмолчини фақат сифатли товар билан таъминлашга хизмат қилишига ишонишади.

Маълумот учун: «CRPT TURON» МЧЖ Digital Holding қўшма корхонаси таркибига киради, у шунингдек, Ucell ва Ўзбекистонга тегишли холдинг активлари USM - ICS Holding Uzbekistan'ни ўз ичига олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг