Дўстликдаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида замонавийлари қурилади
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги «барак» усулида қурилган 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида замонавий уйлар қурилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.
«Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марказида. Бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган», – дейди давлат раҳбари.
Президент бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги «барак» уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди.
Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter