Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади
Дубайда янги меҳмонхона (Ciel Tower) очилиши режалаштирилмоқда, у баландлиги бўйича шаҳарнинг ўз рекордини янгилайди. Ciel Tower меҳмонхонаси Dubai Marina туманида қурилади.
Бино 82 қават ва 1 000 хонадан иборат бўлиб, баландлиги — 365 метр. Солиштириш учун: Тошкент телеминорасининг баландлиги — 375 метр.
Ушбу лойиҳа Бирлашган Араб Амирликлари ҳашаматининг янги рамзига айланиши кутилмоқда. Осмонўпар бно учун 2 500 кв. м ер майдони ажратилган.
Меҳмонхона томида очиқ осмон остидаги томоша майдони, бассейн ва ресторан жойлашади. Бино энергия самарадорлиги ва экология талабларига жавоб бериши билан ажралиб туради, айтилишича, совитиш тизими турдош биноларга қараганда энергияни 25 фоиз кам сарфлайди.
Лойиҳа муаллифи — NORR конструкторлик бюроси президенти ва меъморчилик бўйича директори Яҳё Жон. Меҳмонхона 2024 йил охирида очилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter