Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда яна бир уруш хавфи: Таиланд ва Камбоджа нимани талашяпти?

Дунёда яна бир уруш хавфи: Таиланд ва Камбоджа нимани талашяпти?

Таиланд баҳсли ҳудуддаги отишмада камбоджалик аскар ҳалок бўлганидан сўнг еттита провинцияси чегарасидан киришни тўхтатди. Камбоджа жавобан ўз ҳудудида Таиланд филмлари намойишини тақиқлади, маҳсулотлар импортини чеклаб, виза қоидаларини қаттиқлаштирди.

Баҳс илдизи — қадимий Преах Вихеар ибодатхонаси, БМТ суди қарори билан у Камбоджага тегишли, аммо Таиланд, гарчи ҳудудни тарк этган бўлса-да, бунга рози эмас.

ЮНЕСКО 2008 йилда ибодатхонани Бутунжаҳон мероси рўйхатига Камбоджа объекти сифатида киритгач, низо янги куч билан қалқиди. Таиландда оммавий норозиликлар бошланиб, якунда ибодатхона жойлашган ҳудудда қуролли тўқнашувлар бошланиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг