Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги биринчи криптовалюта картаси чиқарилади

Дунёдаги биринчи криптовалюта картаси чиқарилади

Фото: «Reuters»

«Nexo» криптовалюта компанияси ҳамда «Mastercard» дунёдаги биринчи криптовалюта картасини чиқаради. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Бошқа карталардан фарқи: бир қарашда лимитсиз кредит картаси каби ишлайди, аммо гаровга фойдаланувчининг криптоактивлари қўйилади. Карта эгаси ўз криптовалюталари қийматининг 90 фоизигача пулларни сарфлаши мумкин.

Ушбу карталар дастлаб Европада яшовчилар учун тақдим этилади. Бу карталар билан дунёдаги «Mastercard» карталари ўтадиган қарийб 100 миллионта савдо нуқтасида харидни амалга ошириш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг