Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги биринчи осма темир йўл очилди

Дунёдаги биринчи осма темир йўл очилди

Фото: «South China Morning Post»

Хитойда дунёдаги биринчи осма темир йўл ишга туширилди. Бу ҳақда ХХР давлат марказий телевидениеси хабар берди.

Узунлиги 800 метрли экспериментал йўл Хитой жанубидаги Цзянси провинциясида жойлашган. Муҳандислар осма йўлни қуришда доимий магнитлардан фойдаланишди: уларнинг ёрдамида 88 йўловчиси бор поездни механизмлар ўн метр баландга кўтара олади.

Шу чоққача чиқарилган магнитли осма йўллардан фарқи: хитойликларнинг осма йўли поездга тегмайди. Цзянси фан ва технологиялар университети тадқиқотчиларининг айтишларича, вагонлар ҳаракатланиши учун керакли ишқаланиш кучи вазифасини жуда оз электр токи бажаради. Бундай йўлларни қуриш метро қуришдан 10 баравар арзонга тушади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг