Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг катта ва энг бадбўй ҳидли гул йўқ бўлиб кетиш хавфи остида

Дунёдаги энг катта ва энг бадбўй ҳидли гул йўқ бўлиб кетиш хавфи остида

Ўлик гул сифатида танилган Rafflesia ўсимлигининг 42 тури ўрмонларнинг йўқ қилиниши туфайли хавф остида.

Олимлар унинг йўқ бўлиб кетиш хавфи борлигидан огоҳлантириб, сақлаб қолиш учун чора кўришга даъват қилишмоқда.

Rafflesia нимаси билан машҳур? Аввало у чивинларни жалб қилиш учун ўзидан ишлаб чиқарадиган айниган гўшт ҳиди билан машҳур.  Бу ўсимлик Малай ярим оролида, Суматра, Явa, Калимантан оролларида, шунингдек, Филиппинда ўсади. Rafflesia 42 тури мавжуд ва тадқиқотчилар уларнинг барчаси таҳдид остида эканлиги ҳақида огоҳлантирадилар.

Тадқиқот муаллифи, олим Крис Торогуд: «Биз зудлик билан дунёдаги энг ажойиб гулларни сақлаб қолиш учун минтақалараро ёндашувга муҳтожмиз, уларнинг аксарияти энди йўқолиш арафасида», деди интервюсида.

Бу гул ҳаётининг кўп қисмини қалин барглар орасида яширинган ҳолда ўтказади. Шу боис унинг ҳали ўрганилмаган турлари бўлиши ҳам мумкин.   Гул чивинлар орқали чангланади. Яъни чивинлар бу гулни айниган гўшт ҳидини чиқаргани учун излаб топишади.

 Фақат битта тур ўта хавфли деб топилган, аммо тадқиқотчилар барча турларни қизил китоб рўйхатига киритишни исташади.

Олимлар бу гулнинг яшаш жойларини кўпроқ ҳимоя қилиш, мавжуд турларни яхшироқ ўрганиш ва уларни кўпайтиришнинг янги усуллари устида изланмоқдалар. Ҳозирги вақтда ботаника боғларида уларни кўпайтиришга бўлган ҳаракатлар кам натижа бермоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг