Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги илк тижорий 5G-тармоққа 5 апрелда старт берилади

Дунёдаги илк тижорий 5G-тармоққа 5 апрелда старт берилади

Фото: «Ридус»

Жанубий Кореяда 5 апрель куни дунёдаги илк тижорий бешинчи авлод (5G) тармоғи ишга туширилади. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Бу жараёнда «Samsung» компаниясининг ҳам роли катта. Унинг бешинчи авлод тармоқларида ишловчи янги смартфони сотувга чиқиши билан ушбу тармоқ учун «катта йўл» очилди.

Эслатиб ўтиш керакки, тармоқ эксплуатацияси илгари бир ойга кечиктирилганди. Лойиҳачилар аввалига қурилмаларни яхшилаб синовдан ўтказиб олиш учун шу йўлни тутишганини маълум қилишган.

«Korea Herald» газетаси ёзишича, Жанубий Корея мобил алоқа операторларининг 5G ни ишга туширишга тайёргарлик жараёни ҳам охирлаб қолди. Фақат битта муаммо бор: энг йирик «SK Telecom» мобил алоқа оператори янги тармоққа хизмат кўрсатиш нархларини белгилашда ҳукумат билан бир тўхтамга кела олмади.

Бешинчи авлод мобил тармоғи Корея Республикасида илк маротаба 2018 йилнинг февралида Пхенчхандаги Қишки олимпиадада ишга туширилганди. Ушбу форматда маълумотларни узатиш тезлиги 25 Гб/сонияни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг