ДХХ гўдакларини сотаётган аёлларни қўлга олди
Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилоятида туғилган, Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл жорий йилнинг 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Термиз туманида яшовчи аёл жорий йилнинг 25 январь куни туғилган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги бўлган аёл билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 млн сўмга сотган вақтларида ушланди.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Наманган шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2014 йилда туғилган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter