Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Сирдарё солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарини қўлга олди

ДХХ Сирдарё солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарини қўлга олди

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари маҳаллий МЧЖ вакилидан муқаддам пора сифатида олган 14.500 АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Аниқланишича, 2021 йилда прокуратура органлари томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича солиқ идоралари ҳужжатли тафтиш ўтказган.

Ўша даврда вилоят Давлат солиқ бошқармасида бош инспектор бўлиб ишлаган мазкур мансабдор шахс аниқланган 900 млн. сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар бўйича белгиланиши лозим бўлган 300 млн. сўмлик жарима миқдорини 72 млн. сўмга камайтириб бериш эвазига 14.500 АҚШ доллари миқдорида пора олган.

Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи эса 1998 йилда туғилган фуқарони вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг оркестрига танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг