ДХХ Хоразмда ушланган судья иши тафсилотларини очиқлади

ДХХ Хоразмда 15 минг АҚШ доллари талаб қилган судья иши бўйича маълумот берди.
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олади.
Аммо, берган ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтараётган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter