Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эбола вируси Евроҳудудда ҳам қайд этилди

Эбола вируси Евроҳудудда ҳам қайд этилди

Францияда жорий Эбола эпидемияси бошланганидан бери Африка қитъасидан ташқарида илк бор ушбу вирус билан касалланган бемор аниқланди.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Эбола вируси Демократик Конгодаги гуманитар миссиядан қайтган шифокорда тасдиқланган. Бемор қатъий хавфсизлик чоралари асосида шифохонага ётқизилган ва махсус изоляторга жойлаштирилган. Даволанаётган клиника номи хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор этилмаяпти.

Ҳозирда санитария хизматлари бемор билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда. Улар 21 кунлик уй карантинига олинади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда «Бундибугио» штамми тарқалмоқда. Ушбу турга қарши ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорнинг аҳволи барқарор эканини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Демократик Конгода жорий эпидемия давомида қарийб 1100 нафарда Эбола вируси тасдиқланган, 280 га яқин киши вафот этган. Касаллик қўшни Угандага ҳам тарқалган бўлиб, у ерда 20 та касалланиш ва икки ўлим ҳолати қайд этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг