Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. «Ман Сити»да ишончли ғалаба, Ҳусанов тўлиқ ўйнади ва бошқа тафсилотлар

ЕЧЛ. «Ман Сити»да ишончли ғалаба, Ҳусанов тўлиқ ўйнади ва бошқа тафсилотлар

Фото: Associated Press

18 сентябр оқшомида УЕФА Чемпионлар лигасининг асосий босқичи 1-тур учрашувлари якунига етди.

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, 21-дақиқада Ди Лоренцонинг майдондан четлатилиши мезбонларга катта устунлик берди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда туширилди ва ўйиннинг охиригача майдонда қолди. Whoscored Ҳусановнинг ўйиндаги фаоллигини 7,0 балл билан баҳолади — у, дарвозабонни ҳисобга олмаганда, рақиб жамоадаги барча ўйинчилардан юқори балл тўплади.

Данияда «Копенгаген» ва «Байер»нинг кучлари тенг келди (2:2) — 90+1-дақиқадаги автогол леверкузенликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Брюгге» меҳмонга келган «Монако»ни аяб ўтирмади — 4:1, «Спортинг» ҳам «Қайрат»ни шу ҳисобда «сийлади». «Галатасарой» сафарда «Айнтрахт»дан ўз дарвозасига нақ бешта гол қабул қилиб олди. Ҳолбуки, ўйинда ҳисобни турклар очганди.

«Нюкасл» майдонида «Барселона» муҳим уч очкони қўлга киритди (2:1), ниҳоят ўйини очилган Маркус Решфорд бир йўла иккита ажойиб гол муаллифи бўлди, мезбонларнинг ягона голи 90-дақиқада киритилди.

1-тур натижалари:

Копенгаген – Байер 2:2
Голлар: Ларссон 9, Роберт 86 — Грималдо 82, Ҳацидиакос 90+1 (авт)

Брюгге – Монако 4:1
Голлар: Тресолди 32, Онедика 39, Ванакен 42, Диаҳон 75 — Фати 90+1

Спортинг – Қайрат 4:1
Голлар: Тринкау (44, 65), Санто (66), Кенда (68) — Эдмилсон (86)

Айнтрахт – Галатасарой 5:1
Голлар: Санчес (37), Узун (45+2) Синго (45+4), Буркардт (66), Кнауфф (75) — Акгун (8)

Манчестер Сити – Наполи 2:0
Голлар: Ҳоланд (56), Доку (65)

Нюкасл – Барселона 1:2
Голлар: Гордон (90) — Рэшфорд (58, 67)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг