Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элчилар ва ТИВ дипломатик ходимлари уй-жой билан таъминланади

Элчилар ва ТИВ дипломатик ходимлари уй-жой билан таъминланади

Иллюстратив сурат.

Фото: «Trend.az»

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.

Фармонда Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги мутахассисларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасига пойтахт ҳудудида ер участкалари ажратилишини ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари учун уй-жойлар ва Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ходимлари учун тўртта кўп квартирали уй қурилишини ҳамда уларнинг 2019 йилнинг охирига қадар фойдаланишга топширилишини таъминлаш юклатилган.


Мавзуга доир:
Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари ходимлари иш ҳақлари оширилади


Бундан ташқари, ҳужжатда «Ипотека-банк» АТИБ, «Асака-банк» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017–2020-йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 23 октябрдаги «2017–2020-йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларида назарда тутилган шартлар асосида элчилар ва Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ходимлари уй-жой ҳамда кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиши учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тавсия этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг