Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр энергия тўловлари бўйича янги тизим ишга туширилди

Электр энергия тўловлари бўйича янги тизим ишга туширилди

Фото: Xabar.uz

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ янги «HET BILLING» дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди.

Айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб боришлари мумкин.

Янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориши имкони яратилди.

«Мазкур тизимни жорий этиш бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олганлиги сабабли, тизимни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари олиб борилди ва кутилганидан ортиқ вақт талаб этганлигини маълум қиламиз ҳамда етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг