Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон сигареталарнинг жуда хавфли хусусияти аниқланди

Электрон сигареталарнинг жуда хавфли хусусияти аниқланди

Электрон сигареталар бурун бўшлиғида дисбактериозни келтириб чиқаради ва нафас олиш касалликларини ривожланиш хавфини оширади. АҚШдаги онкологлар шундай хулосага келишди.

Тадқиқотчилар уч гуруҳ кўнгиллилар - чекмайдиганлар, вейп (электрон сигарет) ва классик сигаретларни афзал кўрадиганлардан бурун эпителиал суюқлиги намуналарини олдилар. Кейин улар субъектларнинг бурун микробиомасидаги бактерияларнинг тури ва сонини аниқладилар.

Натижалар шуни кўрсатдики, барча чекувчиларнинг бурун микробиомасида зарарли бактериялар, жумладан, тилларанг стафилококклар кўпроқ бўлиши мумкин. Ушбу бактериялар ҳаёт учун хавфли инфекцияларни келтириб чиқаради, шунингдек ўпка касалликлари ва астмани келтириб чиқаради.

Қизиғи шундаки,  Lactobacillus iners деб номланган битта фойдали бактерия чекмайдиганларга қараганда чекувчиларда кўпроқ топилган. Бу танани нафас олиш касалликларидан ҳимоя қилади.

Умуман олганда, олимлар чекиш бурун шиллиқ қаватида иммунитет дисфункциясини қўзғатиши мумкин деган хулосага келишди, деб ёзади Nicotine and Tobacco Research.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг