Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ҳар йили фармацевтика ходимлари куни ҳам нишонланади 

Энди ҳар йили фармацевтика ходимлари куни ҳам нишонланади 

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни (ноябрь ойининг иккинчи шанбаси) билан самимий табриклади, эл-юртимиз саломатлиги посбонлари бўлган барча шифокор ва ҳамширалар, соҳа мутахассисларига ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

«Бугун соҳа тараққиётига хизмат қиладиган кўплаб янги ташаббусларни сизлар билан муҳокама қилиб оламиз.

Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бундан буён ушбу байрамни «Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни» деб нишонласак, ўйлайманки, сизлар буни қўллаб-қувватлайсизлар!

Буларнинг барчаси тиббиёт ва фармацевтика ходимларига кўпроқ изланиш, илғор даволаш ва профилактика усулларини эгаллашда катта рағбат, куч-ғайрат беради деб ишонаман!» – деди Президентимиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг