Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун ер ажратилади

Энди камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун ер ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган йиғилишда камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган «ин-витро» боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, «ипотека боғлари» яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг