Эндиликда илмий унвон ва даражалар бўйича ҳужжатларни my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин
my.gov.uz порталида «Илмий унвон ва даражалар (PhD, DSc, профессор, доцент ва катта илмий ходим) бўйича давлат намунасидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш» хизмати ишга туширилди.
Мазкур хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул, яна ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Хизмат натижаси эса бир зумда тақдим этилади.
Ҳозирча хизматдан 2023 йил 1 январдан бошлаб илмий даража ва илмий унвонлар олган шахслар фойдаланиши мумкин.
Олий аттестация комиссияси томонидан электрон маълумотлар базаси тўлиқ шакллантирилганидан сўнг ушбу хизматдан бошқа йилларда илмий даража ва илмий унвон олган шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter