Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирига янги матбуот котиби тайинланди

Энергетика вазирига янги матбуот котиби тайинланди

Энергетика вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. Унга кўра. ушбу лавозимда эндиликда Тошхўжаев Ҳасан Жавлонович иш олиб боради. 

Ҳасан Тошхўжаев меҳнат фаолияти давомида “Қишлоқ ҳаёти” ижтимоий-иқтисодий газетасида, “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари таҳририятида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019 – 2020 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, “Ўздавкарантин” инспекцияси Ахборот хизмати бош мутахассиси, Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот хизмати етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар у Халқаро пресс-клубнинг Мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг